Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг покиза ҳаётларидан қисса қилучи лавҳалар. 2-жилд: Мадина даври
Айтинг (эй Муҳаммад): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади... (ОлиـИмрон:31)
21. (Эй мўминлар), сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал намуна бордир, – дейди. (Аҳзоб: 21)
Бизларнинг нажотимиз, ғалабамиз, бахту саодатимиз ва келажагимизнинг барчаси бутун башариятнинг афзали бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннати санийяларига эргашишимизга боғлиқлигида ҳеч бир шак шубҳа йўқ.
Агар сиз бирор кишидан ибрат олиб, унинг манҳажига, йўлига эргашмоқни истасангиз, у инсон ким бўлмасин, хоссатан сизнинг унга эргашишингиз ихлосу муҳаббатдан ва қадрлашдан бўлгудек бўлса, унинг хулқـатворини, тутаётган йўли, қилаётган амалларини ва урфـодатларини ўрганиб, эргашмоғиниз учун у билан бирга яшаб кўрмоғингиз зарур бўлади.
Шунда сиз унинг буюрган нарсаларига амал қилмоғингиз, қайтараётган нарсаларидан қайтиб, уларни ўзингизга лозим тутмоғингиз, уни қувонтирадиган нарсадан қувонмоғингиз, ғазаблантирадиган нарсаларидан аччиқланмоғингиз, унга ҳамроҳ бўлиб, ишларида ёрдам бериб турмоғингиз мумкин бўлади. Бу қайсидир бир одам ҳақидаги сизга лозим бўлган нарсадир.
Энди бу сиз суюб эргашмоқчи бўлган одамингиз Аллоҳнинг пайғамбари, халқлар орасидан танлаб олинган мухтор элчиси, халили ва одамларнинг энг афзали, бутун башарият саййиди Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бўлсаـчи?! Унга Роббимнинг салавоту саломлари бўлсин.
Lotincha:
Payg'ambarimiz Muhammad ibn Abdulloh sallallohu alayhi vasallam pokiza hayotlaridan lavhalar.
Sofiyyurahmon Muborakfuriyning "Ar-Rohiyq ul-Maxtum" kitobining 2-jildi internetga qo'yildi. Mazza qilib o'qib chiqing va nusxa olib boshqalarga ham tarqating. Kitob o'qishga juda qulay va kirill yozuvida. Lotin yozuvidagisi ham tayyor bo'lmoqda. 1-jild allaqachon internetga qo'yilgan. Sodiqlar.com saytidan yoki boshqa saytlardan qidirib ko'ring.